Футбол: 2027 йилги U17 Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилади
Бугун, 30 июль куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитаси йиғилишида 2027-2029 йиллар давомида турли ёш тоифаларидаги Осиё кубогига мезбон давлатлар номи эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон U17 ёш тоифасидаги 2027 йилги Осиё кубогини қабул қиладиган бўлди.
Шунингдек, “Лос-Анжелес-2028” ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмалар тақдим этадиган 2028 йилги U23 Осиё кубоги Японияда, 2029 йилги U17 Осиё кубоги Саудия Арабистонида ташкил этилиши белгиланди.
Шунингдек, йиғилишда элит Осиё чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсумдан эътиборан 32 та жамоалик форматда ўтказилиши маълум қилинди.
Т.Рўзиев,
ЎзА