ФУТБОЛ: Европа лигаси ғолиби маълум бўлди
Испаниянинг “Севилья” футбол клуби УЕФА Европа лигасининг 2019-2020 йиллардаги мавсуми мусобақаси ғолиби бўлди.
Испаниянинг “Севилья” футбол клуби УЕФА Европа лигасининг 2019-2020 йиллардаги мавсуми мусобақаси ғолиби бўлди.
Кёльндаги финал баҳсида “Севилья” Италиянинг “Интер” жамоасидан 3:2 ҳисобида устун келди. Маълумот ўрнида келтириш ўринлики, бу билан кейинги олти йил давомида “Севилья” тўртинчи марта Европа лигасида зафар қучди. Умумий ҳисобда эса клуб бу мусобақада олти марта ғолиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, жамоани бу йил бош мураббий Хулен Лопетеги ғалаба сари бошлаб келди.