Фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди
Сардоба туманида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, мавжуд муаммоларга ечим топиш ва уларни жойида ҳал этиш чораларини белгилаш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Президентнинг Сирдарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан Халқобод маҳалласидаги 1-сонли техникум ҳовлисида ташкил этилган қабулда Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Дониёр Қодиров иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.

Қабулда ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, моддий ёрдам олиш, яшаш шароитларини яхшилаш, субсидия ажратиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш, таълим ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Шунингдек, маҳаллаларни ободонлаштириш, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш юзасидан 70 га яқин таклиф ва мурожаат билдирилди.

Вилоят раҳбари тегишли соҳа ва идоралар масъулларига ҳар бир мурожаатни атрофлича ўрганиш, кўтарилган масалаларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш ҳамда фуқароларга ўз вақтида жавоб бериш юзасидан топшириқлар берилиб,ижроси назоратга олинди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири