Фуқароларга алимент пуллари Жамғарма ҳисобидан тўлаб берилди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида низом тасдиқланган.
Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни бирйўла ундирувчига тўлаб беришга йўналтирилади.
Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ҳам ўтган даврда 20 нафар алимент олувчиларга 249 млн. сўм алимент пуллари жамғарма ҳисобидан тўлаб берилди.
Жумладан, 2018 йилда фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг ижро варақасига асосан яккабоғлик қарздор И.Бўриевдан ундирувчи М.Бўриева фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Давлат ижрочиларининг огоҳлантиришларига қарамасдан, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келгани натижасида қарздорлик 20 млн.дан ошиб кетган. И.Бўриев дастлаб маъмурий, сўнгра жиноий жавобгарликка тортилган. Қарздорликни ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, Ш.Мейлиевага 20 млн. 728 минг сўм алимент пуллари жамғарма ҳисобидан тўлаб берилди.
Қамашилик Ш.Мейлиевага ҳам 3 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун тўланиши лозим бўлган 17 млн. 59 минг сўм алимент пуллари тўланди.
Абдулазиз РУСТАМОВ,
ЎзА