Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги таҳлил қилинди
Муаммоларнинг энг яхши ечими бу мулоқотдир. Шунинг учун ҳам Президентимиз ташаббуси билан аҳоли мурожаатларини тинглашнинг янги ечимлари ишлаб чиқилди.
Ана шундай ташаббусларнинг амалий ифодаси ўлароқ, Яккасарой тумани Халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида, сифатли ва қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқиш таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи Фаррух Омонов бошчилигидаги бир гуруҳ масъуллар ҳамда мутасадди ташкилотлар ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Муҳокамалар давомида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолати атрофлича таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, мурожаатларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур ўрганиш, тизимли муаммоларни барвақт бартараф этиш ва ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини унутмасдан иш олиб бориш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Якунда масъулларга мурожаатлар ижросини қатъий назоратга олиш, аҳолини қийнаётган масалаларга тезкор ва амалий ечимлар топиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шербек Исломов, ЎзА