Француз фермерлари оёққа турди
Қишлоқ хўжалиги соҳаси билан боғлиқ мунозарали қонун лойиҳаси сиёсий қарама-қаршилик келтириб чиқариши ортидан Францияда фермерлар митинг ўтказмоқда. Бу ҳақда “Euronews” ёзди. Таклиф этилаётган ҳужжат лойиҳасида Европа Иттифоқи таркибидаги қатор мамлакатларда атроф-муҳит муҳофазасига оид қоидани енгиллаштирадиган бир неча ўзгариш ифодаланган.
Ушбу мамлакатда фермерлар нарх кўтарилиши ва турмуш тарзи инқирози юзага келишига қарши курашни давом эттиришяпти. Юзлаб фермерлар умидсизликни бевосита билдириш учун ўз тракторларида Миллий Ассамблея дарвозаси олдига йиғилди. Уларнинг мақсади ўта ўнг қарашга эга депутат Лоран Дупломб илгари сурган бўлинувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш экани айтилмоқда. Мазкур ташаббус қишлоқ хўжалиги соҳасида кўпчиликни қийнаб келаётган маъмурий чекловни юмшатиши кутиляпти. Намойишчилар нияти амалга ошса, чорвачилик иншоотлари ва сув ҳавзалари учун қурилиш рухсатномасини олиш осонлашади, айрим пестицидлардан вақтинча фойдаланишга рухсат берилади.
Мусулмон Зиё, ЎзА