Франция Саудияга ҳарбий ёрдам юборади
Франция Президенти Эммануэль Макрон айтишича, Париж Саудия Арабистонининг Қизил денгиздаги асосий нефть экспорти терминали ҳисобланган Янбу муҳофазаси учун “ҳарбий восита, жумладан қўшин, радар ва ҳаво мудофааси тизими юбориш”ни режалаштирган.
– Жангга қўшилиш эмас, балки мажмуани ҳимоя қилиш учун, – дея таъкидлаган у.
Маълумки, Янбу Подшоҳликнинг Шарқ-Ғарб қувури орқали Форс кўрфази соҳилидаги нефть қазиб олувчи ҳудудлар билан боғлаган. Ҳудудда йирик хом ашёни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналари жойлашган. Қизил денгиздаги қулай жойлашув эса Саудияни “қора олтин”ни Европа бозорига етказиш учун муқобил йўл билан таъминлаган.
С.Раҳимов, ЎзА