ФОТОРЕПОРТАЖ: қор остидаги олма дарахти
Уйда қолинг
Уйда қолинг
Шаҳарда 3 сотихга етар-етмас ҳовлида оилам билан тураман. Олма, узум, шафтоли дарахти бор. Кеча бошлаган қор, эрталабгача атрофга сепини ёйиб улгурган эди.
Фурсатни бой бермадим: эндигина гуллаган олма шохларию, барг ёза бошлаган ток новдалари фотоаппаратим объективига муҳрлана бошлади. Ҳатто дарвоза, электр токи симларини ҳам эътибордан қочирмадим. Сўнгра уларни Сизга илиндим.




