ФОТОРЕПОРТАЖ: Баҳор қўшиғи
Бу йил баҳорнинг ташрифидан, қуёшнинг илиқ тафтидан, дарахтларнинг бодроқдай гуллаганию заминдан бош кўтарган майса ва чечакларнинг тароватидан қалбларимиз ҳар галгидек яйраб кетди, дея олмаймиз.
Бу йил баҳорнинг ташрифидан, қуёшнинг илиқ тафтидан, дарахтларнинг бодроқдай гуллаганию заминдан бош кўтарган майса ва чечакларнинг тароватидан қалбларимиз ҳар галгидек яйраб кетди, дея олмаймиз.
Ҳа, афсуски, шундай. Чунки бутун дунёни ўз чангалида саросимага туширган тождор вирус табиатнинг кун сайин гўзаллашаётганини бор-йўғи деразадан томоша қилишга мажбур этмоқда. Лекин баҳор қўшиғини куйлаётган қушларнинг чуғур-чуғури, турфа гулларнинг муаттар бўйи ёки туйқусдан ёға бошлаган ёмғир шитир-шитири деразалар оша хонадонимизга кириб келганда, кўклам мўъжизаларни кўришга ошиқамиз. Лекин... бугун уйда қолиб, дунёни балои офатдан қутқаришдек муҳим вазифа масъулияти остона хатлаб ташқарига чиқишга йўл қўймайди.
Одамзоднинг феъли қизиқ, барибир келинчакдек малоҳатли ўрикзорларни, олчазорларни, қийғос очилган лолалару гунафшаларни кўриб, қувонгимиз келади. Ҳайратланишни истаймиз.
Бугун сизга ана шу қувонч ва ҳайратни улашмоқчимиз.




