Форишда яна бир боғча қурилди
Жиззах вилояти Фориш туманидаги Амир Темур маҳалласида янги мактабгача таълим муассасаси қуриб битказилди.
Жиззах вилояти Фориш туманидаги Амир Темур маҳалласида янги мактабгача таълим муассасаси қуриб битказилди.
Маҳаллада етмишинчи йилларнинг охирларида қурилган иншоот ўрнида янги замонавий мактабгача таълим муассасасини бунёд этишга давлат бюджетидан 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланди.
Замонавий меъморий усулда қурилган бинода жажжи ўғил-қизларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароит яратилган. Карантин тугагач мазкур мактабгача таълим муассасаси маҳалланинг 150 нафар ўғил-қизларини ўз бағрига олади.
Кейинги икки йилда туманда 11 та давлат, 57 та нодавлат, давлат хусусий шерикчилик асосидаги жами 68 та мактабгача таълим муассасаси янги ташкил этилди.