Фирибгарнинг нархи: ишга киритиш 4,5 АҚШ доллар
Сўнгги вақтларда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан фирибгарлик, товламачилик ва пора билан боғлиқ жиноятларга қарши қонуний чоралар кўрилаётганига қарамасдан ҳалигача бу каби салбий ҳолатлар учрамоқда.
Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.Ш. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 4 минг 500 АҚШ доллари эвазига ИИВ Қоровул қўшинларининг қуйи тизимига хизматга жойлаштириб қўйишга ваъда беради. Шундан 2 минг 500 долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, фирибгарлик ва пора бериш билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
А.Мусаев, ЎзА