“FIFA Series – 2026”ни футболчиларимиз ғалаба билан бошлади
Футбол бўйича “FIFA Series – 2026” турнири доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габон термаси билан ўйнади.

“Бунёдкор” стадионида ўтган мазкур ўйинда футболчиларимиз 3:1 ҳисобида зафар қучди. Терма жамоамиз голларига 14-дақиқада Элдор Шомуродов, 59-дақиқада Жаҳонгир Ўрозов, 90+4-дақиқада Алишер Одилов муаллифлик қилди. Габонликларнинг ягона голи 6-дақиқада Тедди Аверланд томонидан киритилди.

“Пахтакор” стадионида ўтган Венесуэла - Тринидад ва Тобаго миллий терма жамоалари ўртасида ўйин 4:1 ҳисобида якунланди.
Энди 30 март куни “FIFA Series – 2026” турнири доирасида Ўзбекистон - Венесуэла, Тринидад ва Тобаго - Габон терма жамоалари учрашувига гувоҳ бўламиз.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА