Фидойи юртдошларимиз тақдирланди
Мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.
Уларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш ватандошларимиз, айниқса, ёшларимизни юксак марралар сари руҳлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
[gallery-3653]
Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ҳокимлигида юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ турли соҳа вакиллари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.
Эсдалик нишонини Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев ўз эгаларига топширди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА