Фидойи меҳнат эътироф этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ҳар бир жамиятнинг ҳақиқий бойлиги – унинг ҳалол, фидойи, юрт равнақи учун заҳматли меҳнати билан ҳисса қўшаётган инсонларидир.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши томонидан вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият бошқармаси ҳамда Педагогик маҳорат маркази ҳамкорлигида кўп йиллар меҳнат жабҳасида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз “Фидойи меҳнатлари учун” эсдалик нишони билан тақдирланди.
[gallery-23188]
Кенг жамоатчилик вакиллари, илм аҳли, тадбиркорлар, меҳнат фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда таъкидланганидек, ушуб эътироф замирида инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсад мужассам. Айни эсдалик нишони фаол юртдошларимизга Ватан манфаати йўлида садоқат билан хизмат қилишига илҳом бағишлайди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА