Фидойи ҳамширалар шарафланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
12 май - Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” танатаналар саройида соҳанинг фидойи ва жонкуяр вакиллари меҳнати эътироф этилиб, уларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
[gallery-7069]
Ўз навбатида, тадбирга Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан таклиф этилган саломатлик посбонларидан 38 нафари вазирликнинг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, байрам давомида маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев иштирок этди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА