Фермернинг эзгу нияти амалга ошди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи Ҳомид Умроновнинг суяги деҳқончиликда қотган. Жамоа хўжалиги пайтида энг ёш бригадирлардан эди.
Кейинчалик ўзи бригада бошлиғи бўлган ерларда “Яҳё Болажон” фермер хўжалигини ташкил этди. Ер структурасини яхшилаб, ҳосилдорликни оширди. Фермернинг даромади ҳам шунга яраша бўлди.

Ҳ. Умронов даромади ошгач, кўчасини асфальт қилишни ният қилган эди. Мана бугун унинг нияти амалга ошиб, ўзи яшаётган Тинчлик кўчасини асфальт қилиб берди.
– Маҳалламизга 1990 йилда кўчиб чиққанмиз, - дейди меҳнат фахрийси Нормат Йўлчиев. – 33 йил деганда кўчамиз асфальти янгиланди. Эл фаровонлигига ҳисса қўшадиган омилкор фермерлар кўпаяверсин.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА