Фахрий полвонлар водилда беллашишди
Жорий йилнинг 2 июнь куни Фарғона туманининг сўлим Водил қишлоғидаги истироҳат боғида белбоғли кураш бўйича фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда юз нафардан ортиқ фахрий полвонлар белгиланган ёш тофасига кўра куч синашишди.
Айтиш жоиз, бир кун олдин, яъни 1 июнь куни худди шу кураш майдонида белбоғли кураш ва кураш бўйича республика очиқ турнири ўтказилган эди.
2 июнь куни фахрийлар ўртасидаги чемпионатда белбоғли кураш мухлислари қизиқарли, ўзига хос шиддатли ва муросасиз тарзда ўтган беллашувларда умрини белбоғли курашга бағишлаган, ўз даврида ҳайқириб кураш тушган ва кураш давраларининг зўри бўлган, ҳамиша бош совринга даъвогар бўлиб, Осиё ва жаҳонда номдор полвонлар олишувини кўриб, кузатиб, очиғи завқланишди. Айниқса, ёши улуғ полвонларнинг белбоғли курашда бўлган энг чиройли усулларни қўллаб, кураш тушишлари кўпчиликни ҳайратини оширгани рост.
Демак, 50 ёки 70 ёшида яна қайта шоҳсупага кўтарилган номдор полвонлар билан танишамиз.
46-55 ёшлилар
75 кг. Собиржон Мирзадавлатов (Наманган)
95 кг. Шуҳратбек Исоқов (Андижон)
+ 95 кг. Нуриддин Ғозиев (Наманган)
56 – 65 ёш ва ундан катталар
75 кг. Абдуллажон Мамаюсупов (Фарғона)
95 кг. Равшанбек Исоқов (Андижон)
+95 кг. Бахтиёр Юсуфбеков (Наманган)
Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.