Фармацевтика корхоналари фаолияти ўрганилди
Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари Сирдарё вилоятидаги фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар – «Novugen», «River Med» ва «Reka Med» фаолияти билан танишди.
Ўрганиш жараёнида корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари, мавжуд инфратузилмаси ва ишлаб чиқариш жараёнларини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, корхоналарда энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалари ҳамда янги маҳсулот турларини ўзлаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд қувватлардан унумли фойдаланиш ҳамда аниқланган масалаларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
М.Қосимова, ЎзА