Фарғонада “Шараф ленталари” тарқатилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон байроғи тасвири туширилган “Шараф ленталари”ни тарқатиш акцияси бўлиб ўтди.
[gallery-23234]
Акция “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими биноси ҳовлисида ҳамда Аҳмад ал-Фарғоний номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудларида ўтказилди.
– Мазкур акция Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ҳурмат ва ёшларда ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади, - дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Улуғбек Умаров. – Ҳарбий оркестр мусиқаси садоси эса барчага юқори кайфият улашмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА