Фарғонада ўт ўчириш ускуналари ишлаб чиқарилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти тадбиркорлари саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали импорт ўрнини босувчи товар ва янги ишланмаларни истеъмолчиларга тақдим этмоқда.
[gallery-7456]
Фарғона шаҳридаги "Сайқал савдо" корхонаси ҳозиргача мамлакатимизга импорт қилинаётган ўт ўчириш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ўтган 20 йил давомида мазкур корхона цехларида ногиронлар аравачаси, эшитиш мосламалари, қурилиш материаллари, тошдан қоғоз ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Эндиликда бу ерда йилига 600 минг дона 4 ва 5 килограммли ўт ўчириш ускуналари тайёрланмоқда.
Ҳозирда янги тармоқда 15 кишининг бандлиги таъминланган ва лойиҳа тўла қувватда ишга туширилгач, ишчилар сони 60 нафарга етади. Айни пайтда кукунли ўт ўчириш ускунаси юз фоиз маҳаллийлаштирилган.
Маҳсулотлар давлат ва жамоат ташкилотларига буюртма асосида етказиб берилмоқда.
Аъло АБДУЛЛАЕВ, ЎзА