Фарғонада Осиё ўйинларига ҳозирлик кўрилмоқда
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Бувайда туманида замонавий кураш спорт зали фойдаланишга топширилди.
Тадбирда вилоят спорт бошқармаси ва туман ҳокимлиги раҳбарлари, спортчи ва мураббийлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўз олганлар йиғилганларни Мустақиллик байрами ҳамда янги спорт иншоотининг фойдаланишга топширилиши билан қутладилар.

Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, Бувайда тумани спорт мактабининг бўш ер майдонида замонавий кураш спорт зали барпо этилиб, мавжуд бино ва иншоотларда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.


Қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун Республика бюджетидан 6 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Янги кураш спорт мажмуаси Олимпиада ўйинлари меъёрларида қурилган бўлиб, бу ерда Осиё ўйинлари ёки халқаро мусобақаларни ҳам ўтказиш мумкин.
Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА