Фарғонада ижодий имтиҳонлар қандай ўтмоқда? (+видео)
Айни кунларда Фарғона давлат университетида алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш бўйича белгиланган тартиб асосида имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.
Кундузги таълим шакли бўйича мусиқа таълими, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, спорт фаолияти: кураш, футбол йўналишларидаги имтиҳонлар адолатли, холис ва шаффофлик билан ўтказилмоқда. Мазкур жараёнларда абитуриентларнинг ота-оналари ўз фарзандларини кўришлари, соя-салқинда дам олишлари, шунингдек, зарур ҳолатлар учун барча шароитлар яратилган. Имтиҳон жараёнларини жонли равишда ҳамда онлайн кузатиб бориш имкони яратилган.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/bJcVLNQmqro" title="Фарғонада ижодий имтиҳонлар қандай ўтмоқда?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>Абитуриентлар манфаатларини кўзлаган ҳолда касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари юзасидан эътироз ва мурожаатлар учун Фарғона давлат университетида апелляция комиссияси ҳам фаолият олиб бормоқда. Бунда талабалар турли ҳолатлар бўйича комиссия аъзоларига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
М.Сулаймонов, ЎзА