Фарғонада дунё теннисчилари ўйнамоқда
Фарғонада Халқаро теннис федерацияси мусобақалари тақвимидан жой олган ўсмирлар ўртасидаги J100 таснифига кирувчи халқаро турнир ўтказилмоқда.
Ушбу нуфузли мусобақада мамлакатимиз теннисчиларидан ташқари Хитой, Ҳиндистон, Ҳон Конг, Қозоғистон каби давлатлардан келган теннисчилар рақобатлашмоқда. Мазкур мусобақанинг яккалик баҳслари илк даврасида Беҳрузжон Бахшиллаев, Абдулазиз Усмонжонов, Суҳроб Саидов, Мадинахон Солижонова, Эмилий Ким каби теннисчиларимиз ғалаба қозонди.
Жуфтлик учрашувларида эса Нуриддин Бахтиёров ва Имрон Ҳаитбоев тандеми нейтрал теннисчилар Михаил Ходорченко ва Павель Сквортков жуфтлигини 6:2, 3:6, 10:8 ҳисобида енгди. Опа-сингил Эмилий ва Кеира Ким (Ўзбекистон ) дуэти нейтрал теннисчи Арина Малигина ва ҳамюртимиз Сабрина Олимжоновага қарши кортга чиқиб, 0:6, 4:6 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шунингдек, қизлар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида ҳамюртларимиздан Нигина Алимова ҳамда Злата Чиннова ҳиндистонлик Ришитҳа Реддий, хитойлик Пейен Денгни 4:6, 6:4, 10:5 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа жуфтлик босқичида ғалаба қозонган теннисчиларимиз чорак финалга йўл олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА