Фарғонада белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати
Тарихи уч минг йилга бориб тақаладиган миллий белбоғли кураш бугун халқаро спорт тури сифатида тан олинди ва қитъа, жаҳон чемпионатлари ўтказилмоқда.
Шу кунларда Фарғона шаҳрига дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатларидан шу спорт тури усталари бўлган ўсмир ва қизлар, эркак ва аёллар йиғилди. Улар бугундан бошлаб ўзаро куч синашмоқда. Ғолиблик шоҳсупаси эса жуда баланд: ўсмир ва қизлар учун илк бор жаҳон чемпионати ташкил этилган бўлса, эркак ва аёллар Осиё чемпионлиги учун баҳсга тушади.
<iframe width="560" height="315"
src="https://www.youtube.com/embed/4grmzeWbA98"
title="YouTube video player"
frameborder="0"
allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share"
allowfullscreen>
</iframe>
– Белбоғли кураш Ҳиндистонда тез оммалашди, – дейди Ҳиндистон белбоғли кураш федерацияси президенти Адин Сингх. – Мусобақанинг нуфузи анча баланд. Биз бу ерга 15 нафар мамлакат чемпионини олиб келганмиз. Бугунги кунги мусобақа натижаларидан қаноатландик. Ярим финал ва финалга етиб борган курашчиларимиз бор.
– Тожикистонлик полвонлар орасида энг оммалашган спорт тури – белбоғли кураш, – дейди Тожикистон Республикаси белбоғли кураш федерацияси раиси Шавкат Зарипов. – Жаҳон ва Осиё чемпионатига Фарғонада жуда яхши тайёргарлик кўрилибди. Мусобақалар замонавий залда, ахборот технологиялари қўлланган ҳакамлик билан ўтмоқда. Ҳозирча бизнинг тоғлик полвонларнинг ҳам қўли баланд келмоқда.
Шу бугун мусобақа иштирокчилари ва мухлислар ўсмирлар ва қизлар ўртасида Белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ва эркаклар ҳамда аёллар ўртасида Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросимида қатнашдилар.
– Мен Эрон миллий терма жамоаси иштироки ҳақида айтмоқчиман, – дейди бош мураббий Муҳаммад Фаршод Чоткам. – Белбоғли кураш бизнинг халқ табиатига мос тушди. Шунинг учун у тез оммалашди. Биз Эронда ўз миллий чемпионатимизни ўтказиб келмоқдамиз. Ўзбекистон ҳукуматидан миннатдормиз. Бизнинг спортчилар жамоасини қўллаб - қувватлади. Фарғонада ўтаётган чемпионатда камида 4-5 та юқори даражали медал олишдан умидвормиз.
[gallery-29894]
– Россия, Арманистон, Қирғизистон ва Монголия курашчилари юқори натижаларга эришди, – дейди мусобақа бош ҳаками Мероншох Рўзиев. – Ўзбекистон терма жамоасидан 16 нафар ўсмир ва қизлар ярим финал ва финалда курашни давом эттиришяпти.
Бугун айрим вазнларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Уларга уч тоифадаги медаллар тантанали суратда топширилади.
Муҳаммаджон Обидов,
Элёр Олимов(видео,сурат), ЎзА