Фарғона таълими рақамларда
Бугунги кунда Фарғона вилоятининг 1 минг 158 та умумтаълим мактабида қарийб 760 минг нафар ўқувчи таълим олмоқда.
Янги ўқув йилида мактабларнинг 1-синфига 85 минг нафар бола қабул қилинди.
2017 йилда вилоятда 420 ўқувчи ўрнига эга атиги битта хусусий мактаб фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 171 тага етди. Уларда 45 мингдан ортиқ ўқувчи ўрни яратилди.
Ўтган ўқув йилида вилоятдаги ихтисослаштирилган мактабларнинг 71 нафар битирувчиси халқаро грантларни қўлга киритган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич икки баробар ошиб, 143 нафарга етди.
Муҳаммад ал-Хоразмий мактабининг Фарғона филиалида 1 та ўринга 115 нафар ўқувчи билимлари синовдан ўтказилди.
Ҳа, Фарғона келажаги илмли ёшларга мерос қолдирилмоқда.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА