Фарғона болалар ўртасида шахмат оммалашмоқда (+видео)
Фарғонадаги “Само” спорт мажмуаси ҳамиша халқаро ва мамлакат миқёсидаги мусобақаларига мезбонлик қилиб келади. Шу кунларда ўқувчи ёшлар иштирокида қувноқ стартлар мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Бу ерда спортнинг деярли барча ёпиқ зал турлари йўналишлари фаолият олиб бормоқда.
Фарғонада шахматни севадилар. Бу спорт турига айниқса ёшлар, болалар орасида қизиқиш катта. Вилоятнинг шаҳар-туманларидаги спорт мактабларида шахмат клуби ва тўгараклари ишлаб турибди. Масалан, Фарғона шаҳридаги 1- спорт мактаби шахмат клуби шахматсевар болажонлар билан ҳамиша гавжум. Шевкет Аблязимов болаларга шахмат комбинацияларини ўргатиб келмоқда.

–Спорт мактаби қошидаги ушбу тўгаракка юздан ортиқ ёш спортчи қамраб олинган. Улар ўртасида турли даражадаги мусобақалар ташкил қилинмоқда, – дейди спорт мактаби директор ўринбосари Фарҳоджон Раҳимов. – Яқинда эса имконияти чекланган шахслар ўртасида мусобақа ўтказилди. Унда 50 га яқин ёшлар ўз иқтидорини намойиш қилдилар.

Фарғонанинг ёш шахматчилари халқаро мусобақаларда ҳам иштирок этиб ғолиб ва совриндорлар орасидан жой олиб келишмоқда.

–Бешариқ туманида Осиё чемпионатига борадиган ёш шахматчиларни тайёрлаш даражаси, улар орасидан иқтидорлиларини саралаб олиш давом этмоқда. Ўйлаймизки ушбу спортчилар халқаро майдонда юртимиз байроғини кўтаришади.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/bQuTV-j0fvA" title="Фарғона болалар ўртасида шахмат оммалашмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов
Тасвирчи: Элёр Олимов.