Фарғонада ҳам тузалаётган беморлар сони ортмоқда
Тузалганларнинг барчаси аёллардир. Фарғона вилоятидан бўлган бу фуқаролар касалликка чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, вирусга чалинган.
Фарғона шаҳридаги 2-сонли шифохонасида ташкил этилган провизор госпиталда коронавирус касаллигига чалинган 3 нафар бемор буткул тузалди ва масъуллар иштирокида реабилитацияга кузатилди. Тузалганларнинг барчаси аёллардир. Фарғона вилоятидан бўлган бу фуқаролар касалликка чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, вирусга чалинган.

Эътиборли жиҳати, сўнгги кунларда Фарғона вилоятида касалликдан соғайганлар сони ортиб бормоқда. Жумладан, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ҳозирга қадар 73 нафар бемор буткул соғайди. Мазкур шифохоналарда муолажалар белгиланган стандартлар асосида олиб борилаётган бўлиб, шифокорлар беморларнинг соғлиги учун курашмоқда.