Фаол хотин-қизлар спортда беллашди
Маҳалла хотин-қизлар фаоллари ўртасида “Тошкентнинг фаол аёли – 2024” спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Унда волейбол бўйича, Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманлари жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Шахмат спорт тури бўйича Учтепа тумани “Қўрғонтепа” маҳалла хотин-қизлар фаоли Эъзозахон Каримова, Яшнобод тумани “Асалобод” маҳалла хотин-қизлар фаоли Моҳичеҳра Алиёрова ҳамда Миробод тумани “Билимдон” маҳалла хотин-қизлар фаоли Наргиза Маматова ғолибликка эришди.


Шунингдек, шашка спорт тури бўйича ҳам мусобақа бўлиб ўтди. Унда Сергели тумани “Фароғатли” маҳалла хотин-қизлар фаоли Гулсума Нормуродова, Яшнобод тумани “Раджапова” маҳалла хотин-қизлар фаоли Моҳира Ражапова ҳамда Чилонзор тумани “Шарқ” маҳалла хотин-қизлар фаоли Шарофат Абдиева ғалаба қозонди.


Ғолиблар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА