Факторинг хизмати қулай ва хавфсиз
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-109-сонли Фармони ва мазкур Фармон билан тасдиқланган “Йўл харитаси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг тегишли қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича ўтган йилда бошланган тизимли ишлар давом эттириб келинмоқда.
Ўзмиллийбанк мижозларига факторинг хизматларидан фойдаланишда янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида янги имкониятлар яратилди.
Масалан, Ўзмиллийбанк мижози бўлмаган корхоналар ўзининг асосий ҳисобрақамини Ўзмиллийбанк тизимига ўтказган тақдирда бошқа банкдаги ҳисобрақам айланмаларидан келиб чиққан ҳолда факторинг бўйича молиялаштириш лимити ўрнатиш амалиётини жорий қилиш ҳисобига факторинг хизматидан фойдаланиш тартиби янада енгиллаштирилди.
Шунингдек, мижозлар билан банк ўртасида факторинг хизматлари бўйича электрон ҳужжатлар алмашинувини таъминлаш учун фойдаланиб келинаётган махсус платформани янада такомиллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Ўзмиллийбанк томонидан умумий қиймати 54,0 миллиард сўмлик 1500 тага яқин (2024 йилда 311,7 миллиард сўмлик 3600 тадан ортиқ) ҳисоб варақ фактуралар молиялаштирилди.
“Ўзмиллийбанк”АЖ
Матбуот хизмати