Эзгу ишлар орқали маҳаллада меҳр-оқибат, аҳиллик, ҳамжиҳатлик, огоҳлик ва соғлом муҳит шаклланади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ташкил қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида давлатимиз раҳбари маҳаллаларни ривожлантириш, одамлар турмуш шароитини яхшилаш ва оилаларни мустаҳкамлаш бўйича муҳим вазифалар муҳокама қилинганини таъкидлади.
Бундай эзгу ишлар орқали маҳаллада меҳр-оқибат, аҳиллик, ҳамжиҳатлик, огоҳлик ва соғлом муҳит шаклланиши қайд этилди.
– Одамларнинг эртанги кунга ишончи ортади, ислоҳотлар янада жадаллашиб, ижтимоий-иқтисодий масалаларга осон ечим топилади.
Оилаларда ва хонадонларда тинчлик-тотувлик ҳукм суради. Ёшлар Ватанга садоқат ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбия топади. Энг муҳими, ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, – деди Президентимиз.
Якунда мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.
ЎзА