Европада 800 миллион евролик қора дори мусодара қилинди
Испания полицияси Канар ороллари яқинидаги кемадан 30 тонна кокаинни мусодара қилди ва 23 нафар экипаж аъзосини гаровсиз ҳибсга олди. Олий суд маълумотига кўра, бу Европа тарихида гиёҳванд моддалар мусодара қилиниши билан боғлиқ энг йирик иш ҳисобланади.
Комор ороллари байроғи остидаги “Arconian” кемаси 1 май куни Фуқаролик гвардияси полицияси томонидан ушланган. Текширув жараёнида кемада 812 миллион евродан ортиқ қийматдаги гиёҳванд модда ортилгани фош бўлган.
Ушбу ҳодиса 2024 йил июнь ойида Германия полицияси томонидан Гамбург портида мусодара қилинган, ҳозиргача кўҳна қитъада рекорд кўрсаткич, деб ҳисоблаб келинган 25 тонналик "ўлжа"дан сезиларли даражада кўп.
С.Раҳимов, ЎзА