Европа Россия билан мулоқотга тайёр
Европа давлатлари Украинадаги урушни тугатиш ва қитъа келажаги хавфсизлигини муҳокама қилиш мақсадида Россия билан бевосита мулоқотни кучайтиришга тайёрлигини билдирмоқда. Финляндия Президенти Александр Стубб ва Норвегия Бош вазири Йонас Гар Стёре Президент Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, тинчлик жараёнини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди.
Европа комиссияси ва Европа кенгаши ҳам ноябрь ойи бошида Абу-Дабида ўтказилиши кутилаётган музокаранинг навбатдаги босқичига юқори мартабали расмийлардан иборат қўшма делегация тайёрламоқда. Брюссель Европа, Украина, АҚШ ва Россия вакиллари иштирок этадиган кўп томонлама мулоқот формати тарафдори эканини очиқ айтмоқда. Музокаранинг аниқ санаси ҳозирча эълон қилинмаган.
Кўҳна қитъа давлатлари орасида РФ билан бевосита мулоқот масаласида ягона қараш мавжуд эмас. Айрим раҳбарлар дипломатик алоқани фаоллаштириш тарафдори, кимлардир Москва талаби ўзгармагани сабабли эҳтиёткорликка чақирмоқда. Европа етакчилари фикрича, музокарада бевосита қатнашиш Украина манфаатини ҳимоя қилиш ва қитъа хавфсизлигига оид қарор чиқариш жараёнида Европа овозини таъминлаш учун муҳим.
Мусулмон Зиё, ЎзА