EТТБ Қирғизистонда энергетика ва транспорт лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни давом эттиради
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё ва Мўғулистон бўйича бошқарувчи директори Ҳусайн Ўзхон Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги минтақавий вакил Нодира Мансурова билан учрашди.
Қирғиз Республикаси “Кабар” ахборот агентлиги хабар беришича, мулоқот давомида “Қамбар-Ота ГЭС-1” қурилиши ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Жаноб Ўзхон қардош мамлакатнинг сезиларли ютуқларини қайд этиб, Қирғизистон миллий иқтисодиёти жадал ривожланаётганини таъкидлади.
У “Қамбар-Ота ГЭС-1” аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, мажмуани муҳим минтақавий лойиҳа, деб атади. Шунингдек, банк мамлакатда энергетика ва транспорт инфратузилмаси лойиҳалари амалга оширилиши давом этишини тасдиқлади.
Томонлар Қирғизистоннинг барқарор иқтисодий ривожланишига қаратилган қўшма ташаббусларни илгари суриш бўйича шерикликни янада мустаҳкамлаш орқали ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорликларини тасдиқладилар.
А.Маматов, ЎзА