Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болалар оромгоҳларда бепул дам олади
Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга қаратилаётган оқилона ёндашув натижасида аҳолининг бундай қатлами қатор имконият ва қулайликларга эга бўлмоқда. Қувонарлиси шуки, бу каби ислоҳотлар изчил тарзда давом эттирилмоқда.
Эндиликда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болалар оромгоҳларда бепул дам олади. Янги лойиҳа доирасида 7-14 ёшли 1295 нафар бола ёзги таътилни оромгоҳларда ўтказади. Таъкидланишича, бунда барча харажатлар давлат томонидан қопланади.
Яратилаётган бундай имкониятлар болажонларнинг келажагига ижобий таъсир қилмай қолмайди. Ислоҳотлардан кўзланаётган мақсад ҳам айни шундан иборат.
Шербек Исломов,
ЎзА