Эътибор ва ғамхўрликдан ҳеч ким четда эмас
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида бундан уч йил олдин фойдаланишга топширилган Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 63 нафар (42 нафар эркаклар, 21 нафар аёллар) ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз ва ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилмоқда.
Улар учун 120 ўринли ошхона, кутубхона, тренажёр зали, бассейн, сартарошхона, физиотерапия ва муолажа хоналари хизмат кўрсатади. Қизиқишларига қараб қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, гуллар ва қушларни парваришлаш, косибчилик, тўқувчилик, рассомчилик, санъат ва спорт машғулотлари йўлга қўйилган.
Марказда доимий яшовчилар тоифасига кирувчи шахсларнинг соғлиғи ва хоҳишларини инобатга олган ҳолда меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун имконият яратилган. Мисол учун, улардан бири Шуҳрат Ҳошимов ҳовли тозаловчи, Абдумўмин Сайдалимов боғбон бўлиб, Рустам Шарофиддинов марказга яқин жойдаги пойабзал таъмирлаш устахонасида, Бахтиёр Раҳимов савдо дўконида ишлайди.
[gallery-18140]
Марказда, шунингдек, қисқа ва узоқ муддатли стационар ҳамда кундузги қатнов шаклдаги ижтимоий-реабилитация хизматлари ҳам кўрсатилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА