Эскирган ёндашувлардан воз кечмоқ керак
Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилоят бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда соҳа ходимлари учун “Маънавий-маърифий ишлар: муаммо, таҳлил, ечим” мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Семинар Андижон давлат педагогика институтида профессор-ўқитувчилар иштирокида “Оиланинг бешта фазилати” мавзусидаги очиқ мулоқот билан бошланди. Унда илм-фан ва замонавий технология юксак тараққий этаётган ҳозирги даврда тарбиявий ишлар таълим жараёнининг ўзаги бўлиши кераклиги ҳақида сўз борди.
[gallery-17815]
Тарғиботчилар семинар доирасида вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Избоскан туман бўлимида бўлдилар. Бу ерда маънавий-маърифий ишлар қай тартибда йўлга қўйилгани ва самарадорлигини билан қизиқдилар.
Семинарда, шунингдек, Маънавият ва маърифат маркази ҳудудий бўлимлари ўз фаолиятини тубдан танқидий-таҳлилий кўриб чиқиб, соҳада эскирган ёндашувлардан, самарасиз усул ва воситалардан воз кечган ҳолда янгича, аниқ мақсадга йўналтирилган замонавий тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди. Рақамли маконда янада фаоллашиш, мавжуд таҳдидлар, нохолис ахборот хуружларига қарши муносиб жавоб бериш соҳа ходимларининг бу борадаги билим ва малакасини мунтазам ошириб боришни талаб қилиши алоҳида таъкидланди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА