Эроннинг АҚШга жиддий талаби
Эрон 2015 йилги ядровий битим шартларига амал қилиш масаласи кўриб чиқиладиган Венадаги учрашувларда АҚШ билан бевосита ҳамда воситачилар орқали ҳам музокара олиб бормоқчи эмас.
“Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Аббас Аракчи шундай маълумот берди”, дейилади “IRNA” хабарида.
АҚШ мазкур битимдан 2018 йилда чиққан. “Талабимиз – АҚШнинг битим шартларни бажариб, санкцияларни бекор қилишидан иборат”, деди Аракчи. У, шунингдек, Теҳроннинг АҚШ санкцияларни бекор қилмас экан, Вашингтон билан ҳеч бир масалада музокаралар ўтказмаслиги бўйича позициясини баён қилди.