Эрон янги бомбани синовдан ўтказди
Эрон Ислом Республикаси илк бор лазер бомбасини намойиш қилди. Бу ҳақда SNN хабар тарқатди.
Эрон армиясининг қуруқликдаги қўшини машғулот чоғи илк бор юқори аниқлик билан нишонни ура оладиган, шунингдек вайронкор кучга эга лазерли бомба тизимини синаб кўрди. Бундай тизимдан турли атмосфера ва география шароитида муваффақиятли фойдаланиш мумкинлиги айтилмоқда.
Бошқа бир агентлик – “Nournews” хабар беришича, Ислом инқилоби қўриқчилари жамоаси “Ғазо” номли энг янги, оғир учувчисиз учиш қурилмасини қабул қилиб олган. Бу ўзи учар самолёт бир йўла 8 та бомбани манзилга элта олади, ҳавода 35 соатгача қолиши, жами 25 хил вазифани бажариши мумкин. Машқ давомида дрон бир учишда 8 нишонга бомба билан зарба берган ва кўтарилган манзилига муваффақиятли қайтган. Парвоз масофаси 4 000 километрни таашкил этган.