Эркин Воҳидов хотира турнири старт олди
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган анъанавий шахмат фестивали старт олди.
Мусобақанинг очилиш маросимида сўз олганлар Эркин Воҳидов ижоди, унинг шахматга беқиёс меҳри ҳақида тўхталиб, ширин хотиралари билан ўртоқлашди.
Шахматчилар икки гуруҳ – ҳаваскорлар ҳамда профессионалларга бўлинган ҳолда, 7 тур ўйин ўтказишади.
[gallery-5259]
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари эртага маълум бўлади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА