Эркин Bоҳидов номидаги шахмат мактаби
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги Алитепа маҳалласида фойдаланишга топширилган Эркин Воҳидов номидаги шахмат мактабида 100 га яқин ўқувчи маҳорат оширмоқда.
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги Алитепа маҳалласида фойдаланишга топширилган Эркин Воҳидов номидаги шахмат мактабида 100 га яқин ўқувчи маҳорат оширмоқда.
Тадбиркор Қобилжон Обидов ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш мақсадида барпо этилган спорт масканининг лойиҳа қиймати 4 миллиард 300 миллион сўмни ташкил этди. Бу ерда шахмат ҳамда волейбол спорти бўйича машғулотлар йўлга қўйилган.

– Мактабга нафақат туман, балки вилоят бўйича ўқувчиларни жалб қилишни мақсад қилганмиз, - дейди мактаб директори Нажмиддин Умаров.
– Машғулотлар учун замонавий шароит муҳайё. Шахмат залида бир вақтнинг ўзида 100 нафар ўқувчи машғулотда иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, мактаб қошида шахмат ҳамда волейбол музейлари ташкил этилган бўлиб, у ерда шахмат ва волейбол тарихи, ушбу йўналишда хизмат кўрсатган спорт усталари, жаҳон чемпионатларида иштирок этган марҳаматлик спортчилар ҳақида маълумотлар, суратлар ҳамда соҳага оид мингга яқин китоблар жой олган.
Мактаб маъмурияти ўқувчиларнинг карантин қоидаларига амал қилишини қатъий назоратга олган.
Мактаб маъмурияти ўқувчиларнинг карантин қоидаларига амал қилишини қатъий назоратга олган.
