Эрдўғон 29 сентябрда Россияга келади
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон 29 сентябрь куни Сочига ташриф буюради, дейилади Туркия етакчиси маъмуриятидан РИА Новостига берилган хабарда.
"Президентимиз 29 сентябрь куни бир кунлик ташриф билан Россияга (Сочи) боради", - деди вакил.
Бундан аввал Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин билан Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон икки томонлама муносабатлар ва Сурия муаммосини муҳокама қилишни режалаштираётганини айтан эди. Ўшанда у мазкур учрашув Туркия президентининг Россияга амалга оширадиган бир кунлик ташрифи чоғида бўлишини маълум қилганди.