Бугун Миллий матбуот марказида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тасарруфидаги “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасаси томонидан “Ер қаъридан фойдаланиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва тадбиркорлик субъектларига яратилаётган шарт-шароитлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Ушбу ташкилот масъуллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган анжуманда “Ер қаъридан фойдаланиш маркази“ ДМ директори Шуҳрат Мирходиев, марказ директори ўринбосари Элёр Фозилов ва бўлим бошлиғи Ўктам Жабборов тизимда олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари ҳақида маълумот берди.

Айтилишича, ер қаъридан фойдаланиш соҳасини такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги 11 турдаги давлат хизмати тўлиқ электрон шаклга ўтказилган. Шунингдек, соҳадаги 15 та қонунчилик ҳужжати, 3 та қонун, 2 та Президент фармони ва қарори, 10 та Вазирлар Маҳкамаси қарори такомиллаштирилган.

[gallery-20994]

“Ер қаъридан фойдаланиш маркази“ ДМ директори Шуҳрат Мирходиевнинг таъкидлашича, аҳоли билан қайта алоқа тизими ташкил этилган. Тадбиркорлик субъектларига кўмак бериш мақсадида “Front-office” механизми орқали аризалар қабул қилиниб, электрон, тўғридан-тўғри ва телефон орқали келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилмоқда.

– Жорий этилган “Front-office” механизми орқали 400 дан ортиқ тадбиркорлик субъектига кўмак кўрсатилди. Шунингдек, “Call-марказ” фаолияти учун 1356 қисқа рақами жорий қилиниб, у орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушаётган саволларга жавоб ва маслаҳатлар бериб борилмоқда. Тадбиркорлик субъектларига 2023-2024 йилларда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи ва ер ости сувларидан фойдаланиш учун жами 100 минг 92 та рухсатнома берилди. Стратегик турдаги асосий фойдали қазилмалар бўйича (олтин, кўмир, мис, қўрғошин, рух, кумуш, марганец ва нодир металлар) жами 11 та ер қаъри участкаси электрон аукционга жойлаштирилиб, 9 таси сотилди. Норуда хомашёси бўйича (қум-шағал аралашмаси, кварц, гил, мармар, гипс, гранит, минерал тузлар ва бошқалар) жами 412 та ер қаъри участкаси аукционга қўйилиб, 167 таси реализация қилинди. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун 50 та ер участкаси аукционга қўйилиб, 19 таси сотилди, – деди Ш. Мирходиев.

Тадбирда 2024 йил 31 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ер қаъри тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек, рухсатномалар шартларининг бажарилиши бўйича мониторинг ва “Хавфни таҳлил қилиш” тизими жорий этилгани, ер қаъридан фойдаланиш соҳаси учун ягона “Геомониторинг” ахборот тизимини ишга тушириш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Тадбиркорлар учун “Шахсий кабинет” модулини яратиш ишлари ҳам давом этмоқда. У орқали масофадан аризалар топшириш, ҳисоботларни шакллантириш ва бошқа зарур маълумотларга кириш имконияти яратилади.

Насиба Зиёдуллаева, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасида электрон хизматлар такомиллаштирилмоқда