Енгил атлетикачиларимиз махсус семинарда қатнашди
Пойтахтимиздаги Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида Миллий антидопинг агентлиги мутахассиси Нурилло Ишқувватов томонидан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ва мураббийлар учун нуфузли мусобақалар олдидан допинг ҳақида махсус ўқув-семинари ўтказилди.
Семинарда допингнинг спортчилар организмига қандай таъсир этиши ва тақиқланган дориларни қўллаш оқибатлари ва уларнинг инсон организмига хавф солиши ҳақида тушунтирилди. Шунингдек, атлетларимизга допинг-тест синовлари қандай тартибда ўтиши ва допинг назорати тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ўқув-семинар давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоб берилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА