Енгил атлетикачилар “Талабалар лигаси”да қатнашмоқда
Шу кунларда пойтахтимиздаги Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси спорт базасида “Талабалар лигаси” мусобақаларининг финал баҳслари ўтказилмоқда.
Мамлакатимизнинг турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган маҳоратли спортчилар қатнашаётган “Талабалар лигаси” мусобақасининг илк кунги баҳсларида Б.Сайфуллаева, Х.Шавкатова, И.Маҳкамов, Ў.Норбоева, Н.Норбоев, Д. Исмоилов, С.Ғофуржонов каби ёшлар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллади.
Бугун, 24 май куни енгил атлетика бўйича “Талабалар лигаси” мусобақасининг сўнгги кунида белгиланган йўналишларда совриндорлар аниқланади.
Т.Рўзиев, ЎзА