Енгил атлетика: Саъдуллаева "Бриллиант лига"нинг финалида қатнашади
Германиянинг Цюрих шаҳрида енгил атлетиканинг баландликка сакраш дастурида ўтган "Бриллиант лига" мусобақасида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Саъдуллаева 1 метру 89 сантиметр натижа қайд этган ҳолда дунёнинг етакчи спортчилари орасида қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллади.
"Бриллиант лига"нинг Цюрих босқичида украиналик Олимпиада чемпиони Ярослава Магучих 1.96 метр кўрсаткич билан ғолибликка эришган бўлса, австралиялик Никола Олислагерс 1.93 метр билан 2-ўринни эгаллади. Худди шу баландликни забт этган яна бир украиналик спортчи Ирина Герашченко 3-ўрин соҳиби бўлди.
Энди Сафина Саъдуллаева "Бриллиант лига"нинг 13-14 сентябрь кунлари Бельгиянинг Брюссель шаҳрида ўтадиган финал босқичида ғолиблик учун кураш олиб боради.
Т.Рўзиев, ЎзА