Энг намунали оилалар аниқланди
Навоий вилояти ИИБ тизимида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида “Намунали оила” кўрик-танлови ўтказилди.
Тадбирда вилоят ИИБнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларидан жами 8 та оила иштирок этди.

Кўрик-танлов шартларини бажариш давомида иштирокчилар ва уларнинг оила аъзолари ўз истеъдод ҳамда қобилиятини намойиш этди. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтган танловда Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ муҳандиси катта сержант Фаррух Элмуродов оиласи 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.


Танловда иштирок этган оилалар, бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди. Тадбирда ИИВ Маданият саройи ансамблининг сўз усталари ҳамда хушовоз хонандаларнинг чиқишлари барчага байрамона кайфият улашди.
А.Бўриев, ЎзА