Энг кучли ёш рапирачилар аниқланди
Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича 23 ёшгача бўлган йигитлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Пахтакор қиличбозлик залида ўтаётган мазкур мусобақанинг рапира йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 80 нафардан зиёд спортчилар Ўзбекистон кубоги баҳсларида иштирок этди. Беллашувларнинг яккалик баҳсларида Муҳаммадюсуф Асранов (Тошкент в.) ва Рада Қосимова олтин медални қўлга киритди.

Жуфтлик йўналишида Андижон 1 жамоаси бош совринга эга чиққан бўлса, Тошкент 1 жамоаси иккинчи бўлди. Кучли учликдан эса Тошкент 2 ва Фарғона жамоалари ўрин олди. Қизлар ўртасида эса Тошкент 1 жамоасига тенг кела оладигани топилмади. Шунингдек, Фарғона 1 ва Фарғона 2 жамоалари кучли учликдан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА