Энг кучли рапирачилар аниқланди
Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасидаги мамлакат кубогида рапира йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
“Пахтакор” қиличбозлик залида ўтказилган мазкур мусобақанинг яккалик баҳсларида Шерамон Комилжонов олтин медални қўлга киритган бўлса, қизлар ўртасида Сабина Адашалиева рапира йўналишида энг кучли эканини исботлади.

Ушбу йўналишдаги жамоавий баҳсларда Тошкентнинг тўртта жамоаси қизлар ўртасида барча совринли ўринлардан жой олди. Ўғил болалар ўртасида эса Андижон, Тошкент ва Фарғонанинг биринчи жамоалари шоҳсупага кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубогининг сабля йўналишидаги баҳсларда ғолиблар номи аниқланган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА