Энг кучли полвонлар Фарғонада беллашади
Президентимизнинг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланганидек, кураш бўйича нуфузли мусобақаларни ташкил қилиш, оммалаштириш энг долзарб масалалар сирасига киритилди.
Жорий йилнинг 24-27 февраль кунлари Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида кураш бўйича йилнинг дастлабки мусобақаси – катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.
Чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудидан саралаб олинган энг кучли полвонлар рақобатлашади. Айни кунларда мусобақа иштирокчилари Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик машғулотларини ўз шаҳар ва вилоятларида олиб боришмоқда.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА