Энг кучли полвонлар баҳслашди
Андижонда белбоғли кураш бўйича вилоят ҳокими соврини учун мамлакат очиқ турнири ўтказилди.
Андижонда белбоғли кураш бўйича вилоят ҳокими соврини учун мамлакат очиқ турнири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда мамлакатимиз белбоғли кураш федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада қўшни Қирғизистондан келган полвонлар ҳам ғолиблик учун гиламга тушди.
Турнирда полвонлар -73, -90, +90 килограмм вазн тоифасида беллашди. Унда Илҳомжон Машрабов, Нодирбек Аҳаджонов ҳамда Зоҳид Исмоилов каби полвонларимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.